Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп–Путин музокаралари қайси мамлакатларда ўтказилиши мумкин?

Трамп–Путин музокаралари қайси мамлакатларда ўтказилиши мумкин?

Фото: Evan Vucci/AP

Экспертлар Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги музокараларга қайси мамлакатлар мезбонлик қилиши мумкинлигини айтишди, деб хабар берди «Известия» газетаси.

Бу борада Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг имконияти юқори бўлиши мумкин. Чунки улар Москва ва Киев ўртасидаги музокараларда иштирок этиб келмоқда.

Швейцария ТИВ матбуот хизмати раҳбари Николя Бидо, агар Россия ва АҚШ етакчилари сўрашса, ўз мамлакати ҳам мезбонликка тайёрлигини билдирди. Бироқ Берн нейтрал мақомини йўқотган деб ҳисобловчи Россия томони бунга кўниши даргумон, деб ёзди «Известия».

Газета сўроққа тутган экспертларнинг айтишича, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА Путин ва Трампни учраштиришдан манфаатдор, чунки уларнинг халқаро майдондаги нуфузи янада ошади.

Музокараларни ўтказишга яна бир даъвогар — Туркия. Шарқшунос Илья Веденеевга кўра, Туркия раҳбарияти ҳам Россия, ҳам Ғарб билан ишчи алоқаларга эга. Қолаверса, Анқара доим халқаро муносабатларнинг фаол қатнашчиси ва ўзаро низолашаётган давлатларни яраштирувчи ролини бажаришга интилиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг