Тўқаев Қозоғистонда иккинчи АЭСни ҳам қурмоқчи
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳукуматининг бугун, 28 январда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистонда ядровий энергетикани ривожлантириш ҳақида сўзлади.
Энергия тақчиллиги ўсиб бораётган бир шароитда биринчи АЭС қурилишини тезлатиш ва умуман, мамлакатда ядровий кластерни яратишга киришиш лозим, деди у.
Тўқаев ҳукуматга «Самрук-Қазина» билан ҳамкорликда атом соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли режасини ишлаб чиқишни топширди. «Ҳукумат ва парламентдан иккинчи атом станцияси қуриладиган жой бўйича таклифларни кутаман», — деди Қозоғистон президенти.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистонга ядровия энергия зарур, бусиз мамлакатнинг босқичма-босқич ривожланишига эришиб бўлмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter