Қозоғистон 28 январдан картошка олиб чиқишни тақиқлади

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги кеча имзолаган буйруққа мувофиқ, бугун, 28 январдан мамлакат ҳудудидан картошка олиб чиқиш тақиқланди.
Чеклов муддати олти ой бўлиб, янги ва совитилган картошкани Қозоғистон ҳудудидан барча турдаги транспортларда олиб чиқишни ман этади. Фақат Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар бундан мустасно.
Вазирлик тушунтиришича, бутун аҳолининг мавсум оралиғида (январ–апрел) картошкага эҳтиёжи 675 минг тонна дея баҳоланган, картошка тақчиллиги эса 374 минг тонна (шаҳар аҳолиси учун 123 минг тонна)ни ташкил этиши кутилмоқда.
Шу сабабли ички бозорда тақчиллик кескинлашишининг олдини олиш ҳамда ҳозирги экспорт даражаси юқорилигини ҳисобга олиб, Қозоғистон ҳудудидан учинчи мамлакатларга картошка олиб чиқишни тақиқлашга қарор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter