Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тайванда электр истеъмоли рекорди ўрнатилди

Тайванда электр истеъмоли рекорди ўрнатилди

Фото: Rossaprimavera

Тайванда кундузги электр истеъмоли рекорди ўрнатилди — Taipower давлат энергетика компанияси маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Электр энегрияси истеъмол чўққиси 41,8 гигаваттни ташкил этган. Олдинги рекорд (40,74 гигаватт) 2022 йил июлида ўрнатилганди.

Янги рекорд жазирама ва нам ҳаво сабабли одамлар кондиционерларининг энг кучли режимини ёқиб қўйишаётгани билан боғлиқ.

Taipower маълумотига кўра, мамлакатда 47,33 гигаваттгача электр энергиясидан фойдаланиш имконияти бор. Яъни, 17 фоизли захира мавжуд.

Тайванда тармоқларга юкланиш ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёзда қиммат электр тарифлари амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг