Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Украина президенти Россияда сақланаётган украиналик ҳарбий асирларни қайтариш эвазига асирга олинган Шимолий Корея аскарларини Пхеньянга топширишга «тайёр». Бу ҳақда Володимир Зеленский якшанба кунги видеомурожаатида айтиб ўтди.
Бу баёнот Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) шанба куни Шимолий Кореянинг икки аскари Курск вилоятида асирга олингани ҳақида эълон қилганидан кейин янгради.
«Украина хавфсизлик хизмати Шимолий Кореядан келган ҳарбий асирлар билан ишлашда давомида улардан бири Украинада қолиш, иккинчиси эса ўз юртига – Кореяга қайтиш истагини билдирган. Агар Ким Чен Ин ҳеч бўлмаганда ўз фуқароларини эсласа ва Россияда сақланаётган аскарларимизни алмаштиришни ташкил қилса, биз бундай аскарларни топширишга тайёрмиз. Шубҳасиз, Шимолий Корея ҳарбий асирлари кўпаяди», – дейди Зеленский.
Украина президенти қайтишни истамаган Шимолий Корея аскарлари учун бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкинлигига шама қилган.
Украина хавфсизлик хизмати расмийси исм-шарифлари ошкор этилмаган икки ҳарбий асирнинг сўроқ ва даволаниш учун Киевга юборилганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter