Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли қўшиқчининг ўгай ўғли унинг фамилиясидан воз кечди

Таниқли қўшиқчининг ўгай ўғли унинг фамилиясидан воз кечди

Олег Газманов ва Филипп Газманов (Муравьёв)

Филипп Газманов ўз бизнесини санкциялар салбий таъсиридан ҳимоялаш учун отасининг фамилиясидан воз кечди, деб хабар берди Mash телеграм-канали.

Филипп Газманов — таниқли қўшиқчи Олег Газмановнинг ўгай ўғли. Унинг эндиги фамилияси — Муравьёв (онасининг қизлик фамилияси). Телеграм-канал ёзишича, асраб олган отаси 2022 йил октябрида ЕИ санциялар рўйхатига киритилганидан сўнг, Филипп фамилиясини ўзгартиришга қарор қилган.

Филипп фамилиясини ўзгартирди, қўшиқчи отасининг исмини қолдирди — Олег.

Филипп — «Фрейтер» логистика компанияси эгаларидан бири, компания акцияларининг 43,1 фоизи уники, дейилади Mash келтирган маълумотларда.

26 ёшли Филиппнинг онаси — тадбиркор Марина Муравьёва, асл отаси — Вячеслав Мавроди (90-йилларда МММ пирамидасини қурган Сергей Мавродининг укаси). Вячеслав Мавроди шу молиявий пирамиданинг вице-президенти ва бош ҳисобчиси бўлган.

Муравьёва ва Газманов 2003 йилда турмуш қуришган. Қўшиқчи ўшанда болани ўз фамилиясига ўтказиб олганди.

Олег Газмановнинг ҳақиқий ўғли Родион Газманов фамилиясини ўзгартиргани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг