Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳалладаги «бешталик» ижтимоий профилактика тизимини такомиллаштиради – лойиҳа

Маҳалладаги «бешталик» ижтимоий профилактика тизимини такомиллаштиради – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан қатор вазирлик ва идораларнинг маҳалла раиси, профилактика (катта) инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллаш ваколатини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Қайд этилишича, айни пайтда жамоат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштиришда инсон омилини минималлаштириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан ижтимоий профилактика тизимини назарда тутувчи «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳукумат қарори лойиҳасида «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини такомиллаштириш орқали хавфсиз муҳитни яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жумладан, аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш ҳамда оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида ички ишлар органи таянч пункти (ҳуқуқ-тартибот маскани) профилактика (катта) инспектори, маҳалла раиси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли
ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқбузарлик содир этиш
ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллаш бўйича кунлик якка тартибда манзилли ишлаш тартибини жорий этадилар.

Шунингдек, ижтимоий ходим, солиқ инспектори, бандлик ходими, инспектор-психолог, тиббиёт ходими, имом-хатиб ва отинойи, мактаб директори ҳамда мактаб психологлари томонидан ижтимоий профилактика чора-тадбирларини ўтказилишида ижтимоий профилактикани амалга оширувчи субъектларга кўмаклашиши белгиланади.

Ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар ажратиб олиниб, улар билан ижтимоий профилактика чора-тадбирларини амалга оширишда маҳалла миқёсида профилактика инспектори томонидан маҳалла раисининг умумий бошқаруви остида амалга ошириладиган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби амалиётга татбиқ этилади.

Ушбу фаолиятни замонавий ахборот-технологияларини қўллаган ҳолда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими орқали амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши келгусида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини манзилли ҳал этиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик, иқтисодий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга ҳуқуқий асос яратади.

Шу билан бирга, ушбу лойиҳа аҳолини «хонадонбай» ва «фуқаробай» асосида ўрганиш орқали профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда кундалик ва манзилли амалга оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг