Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадқиқот: Қарғалар 17 йилгача гина-кудуратни сақлайдилар

Тадқиқот: Қарғалар 17 йилгача гина-кудуратни сақлайдилар

фото: интернет, очиқ манба

Агар қарғалар сизга тажовузкорона қичқирса ёки ҳатто сизга ҳужум қилса, ўзингиздан сўранг: бу ақлли қушларни қачондир хафа қилганмисиз? Олимлар қарғалар жуда қасоскор эканлигини аниқладилар ва уларнинг ақл-заковати уларга жиноятчиларни аниқлашга ёрдам беради.

Америка шаҳарлари аҳолисига қарғаларнинг бир неча бор ҳужум қилишлари Вашингтон университети экологи профессор Жон Марзлаффни ғайриоддий тажриба ўтказишга ундади, бу ҳақда у «Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати»  асарида тасвирлаб берган.

2006 йилда у ниқоб кийиб, еттита қарғани тўрга туширди. Профессор қушларни бироздан сўнг қўйиб юборди, лекин қарғалар ва воқеага гувоҳ бўлган бошқа қарғалар ҳам ғазабланишди.

Шундан сўнг, Марзлафф ва унинг шогирдлари вақти-вақти билан ўша таниш ниқобларни кийиб, айланиб, қушларнинг реакцияларини кузатдилар. Ва ҳар сафар улар қаттиқ ва норози қичқириқларни эшитишди.

Профессорни бир марта у дуч келган 53 қарғанинг 47 таси таъқиб қилди – бу бир пайтлар тўрга туширган қарғалар сонидан анча кўп эди. Бу ҳолатдан профессор қарғалар бир-бирларига жиноятчилар, яъни душманлар ҳақида гапириб беришади, деган хулосага келди.

Ғазабланган қичқириқнинг интенсивлиги етти йилдан сўнг энг юқори чўққисига чиқди ва кейин пасая бошлади, 2023 йил сентябрь ойида тажриба бошланганидан бери илк марта тадқиқотчи қарғаларнинг ғазабнок овозини эшитмади.

Хулоса қилиш мумкинки, қарғалар 17 йилгача ўзларини хафа қилганларни унутмайдилар.

Мутахассис ўз тадқиқотининг бир қисми сифатида қарғаларнинг миясини ҳам сканердан ўтказди ва улар қўрқувга одамлар каби реакцияга киришишини аниқлади.

«Қушларнинг мияси сутэмизувчилар миясига ўхшаш. Амигдала – бу умуртқали ҳайвонлар миясининг ҳудуди бўлиб, унда салбий ассоциациялар хотира сифатида сақланади. Аввалги тадқиқотлар асосан унинг сутэмизувчилардаги функциясига эътибор қаратган ва бизнинг ишимиз шуни кўрсатадики, худди шундай тизим қушларда ҳам ишлайди», – деб тушунтирди профессор.

Бу йилги яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, қарғалар ёзма рақамларни бирдан тўртгача таниб, кейин бир, икки, уч ёки тўрт марта қарқарлаш орқали тўғри рақамни айтишга ўргатишлари мумкин.

Қарғалар нарсаларни кўтариш ёки овқатни тутиш учун симни илгак шаклига келтира олади. Қарғалар қариндошлари вафот этганда дафн маросимига ўхшаш маросимларни ўтказадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг