Starship кемаси синов парвози чоғида портлаб кетди (видео)
SpaceX'нинг Starship ракетасининг еттинчи орбитал синови пайтида юқори босқичи портлади. Кема парчалари тунги осмонни ёритиб юборди.
Илон Маск еттинчи синов пайтида Starship прототипининг қулашига ёқилғи сизиб чиқиши сабаб бўлганини айтди.
Шунга қарамай, SpaceX такомиллаштирилган учириш минорасидан фойдаланиб, Super Heavy ўта оғир тезлаткичини иккинчи марта муваффақиятли равишда Ерга қайтаришга эришди.
Илон Маскнинг сайёралараро «Starship» космик кемаси 2020 йилда ҳам синов чоғида портлаб кетганди.
Орадан бир йил ўтиб, «Starship» прототипи, ниҳоят, синовдан муваффақиятли ўтди.
2024 йил октябр ойида Илон Маск тарихда илк маротаба улкан — 250 тоннали Starship ракета-ташувчисини учириш ва қўндиришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter