Сўров: Гренландия аҳолисининг аксарияти АҚШга қўшилишни ёқлади
Американинг Patriot Polling ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Гренландияда респондентларнинг аксарияти АҚШга қўшилишни ёқлайди.
Сўровда 416 киши иштирок этди. 2024 йил январ ҳолатига кўра, орол аҳолиси 56 669 кишини ташкил этди.
Респондентларнинг 57,3 фоизи Гренландиянинг АҚШга қўшилиши учун овоз берган бўлса, 37,4 фоизи қарши овоз берган. Уларнинг 5,3 фоизи жавоб беришдан бош тортган. Бу сўров АҚШдан ташқарида биринчи марта ўтказилди. Patriot Polling рейтинг агентликлари томонидан 249-ўринни эгаллаб, 3 баллдан 1,1 баллга эга. У сўровларнинг услубий шаффофлиги асосида тузилган.
Оролни аннексия қилиш масаласи АҚШнинг бўлажак президенти Доналд Трамп ушбу ҳудудни қўлга киритиш режасини эълон қилганидан кейин айниқса долзарб бўлиб қолди. У Гренландияни қўшиб олишни "мутлақ зарурат" деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter