Дания Гренландияни сақлаб қолиш учун гербини ўзгартирди
Доналд Трампнинг Гренландия борасидаги қатор баёнотларидан сўнг Дания ўз гербини ўзгартирди.
500 йил мобайнида мамлакат гербида уч тож — Дания, Швеция ва Норвегия ўртасида XIV асрда тузилган Калмар унияси рамзи акс этиб келган. 2024 йил декабри охирида Дания қироли Фредерик гербни ўзгартиришга фармон берди. Унга Копенгаген ўз назорати остида сақламоқчи бўлган ҳудудлар — Фарер ороллари (қўй) ва Гренландия ороли (оқ айиқ) рамзлари қўшилган.
Трамп АҚШ оролни сотиб олмоқчи эканлигини айтганидан сўнг Дания гербини ўзгартирди, деб ёзди 6 январда The Guardian. Трамп кеча Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаган постида гўёки гренландияликларнинг ўзлари АҚШнинг бир қисми бўлишни исташаётгани, чунки бу «фойдали» экани, «Гренландияни яна буюк қиламиз!» каби баландпарвоз гапларни ёзганди.
Ўз навбатида, Гренландия бош вазири Муте Эгеде оролга мустақиллик берилишини истамоқда. Унинг фикрича, оролнинг Дания таркибидаги тарихи «тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яратилиши мумкин эмаслигини» кўрсатмоқда. У янги йил мурожаатида маҳаллий ҳукумат конститутция лойиҳасини тайёрлагани ҳақида маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter