«Кабеллар уруши» бошландими? Бу сафар Швеция–Финляндия кабели узилди
Швеция ва Финляндияни боғловчи телекоммуникация кабели узилди. Бу ҳақда Helsingin Sanomat газетаси хабар берди.
Узилиш кеча кечқурун Финляндия ҳудудида аниқланган. Финляндия полицияси узилиш «жиноий фаолият доирасида» амалга оширилганини тахмин қиляпти. Швеция ҳукумати ҳодисадан хабардор этилган.
Сўнгги пайтларда Болтиқ денгизи раидиусида телекоммуникация кабеллари шубҳали тарзда тез-тез узилмоқда. 17 ноябр куни Швеция ва Литва, 18 ноябр куни Финляндия ва Германияни боғловчи алоқа кабели узилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter