Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерлар маконига тушиб қолган бола беш кундан сўнг соғ-омон топилди

Шерлар маконига тушиб қолган бола беш кундан сўнг соғ-омон топилди

Фото: Shutterstock

Африканинг Зимбабве мамлакатида шерлар яшовчи овчилар паркида йўқолиб қолган бола соғ-омон топилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Етти ёшли Тинотенда Пуду қишлоқдаги уйидан чиқиб кетиб, адашиб «Матусадона» овчилар паркига бориб қолган.

Тинотенда Пуду

Кўп ўтмай болани қидириш бошланган ва орадан беш кун ўтиб у топилган.

Депутат Мутса Муромбедзининг айтишича, шерлар ва филлар макон топган бу ҳудудда бола ёввойи меваларни еб, қояли тепаликда тунаб жон сақлаган. Кўнгиллилар болани топиш учун кечаси билан барабан чалиб чиқишган.

Бола миллий боғнинг хавфли ҳудудида 49 километр масофани босиб ўтгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг