Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шериф суд биносида судьяни отиб ўлдирди

Шериф суд биносида судьяни отиб ўлдирди

Фото: BBC

Штат полицияси 19 сентябр куни туман судьяси Кевин Муллинсга Летчер округи суд биносида бир неча марта ўқ узилгани ва округ шерифи Шон Стинес ҳеч қандай қаршиликсиз воқеа жойида ҳибсга олинганини эълон қилди.

43 ёшли Стинес қотилликда айбланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, 54 ёшли судья жанжал пайтида отиб ўлдирилган, бироқ жанжалга нима сабаб бўлгани ва қотилликнинг мақсади ҳозирча номаълум.

Жиноят маҳаллий вақт билан кундузи соат иккиларда Уайтсберг шаҳрида содир бўлган.

Маҳаллий газета хабарига кўра, полициячи судьянинг қабулига келиб, котибларга судья Муллинс билан ёлғиз гаплашиши кераклигини айтган.

Стинес ва Муллинс биргаликда офисга кириб, эшикни ёпганларидан кейин ўқ узилган.

Газетага кўра, шериф Стинес қўлларини кўтарган ҳолда суд биноси қабулхонасига кириб, полицияга таслим бўлган.

Отишма пайтида суд биносида 50 га яқин одам бўлган, улардан ҳеч бири жабрланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг