Сербия бош вазири норозилик намойишлари сабаб истеъфога чиқмоқда
Сербия бош вазири Милош Вучевич истеъфога чиқади, деб хабар бермоқда Republika нашри.
Маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Тошкент вақти билан 15:00) у ҳукуматда матбуот анжумани ўтказади.
Қайд этилишича, Вучевичнинг истеъфоси Белград ва Сербиянинг бошқа шаҳарларида уч ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари фонида юз беради.
Намойишлар ноябр ойида мамлакатнинг Нови Сад шаҳридаги темир йўл вокзали айвони қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлганидан кейин бошланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter