Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия шаҳзодаси G7 саммитида қатнашмайди

Саудия шаҳзодаси G7 саммитида қатнашмайди

Фото: ИноСМИ

Саудия Арабистони бош вазири ҳамда ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд G7 саммитида қатнашмайди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди.

Саудия шаҳзодаси 14 июн куни саммитда онлайн қатнашишга таклиф этгани учун Италия бош вазири Жоржа Мелонига миннатдорлик билдирди. Бироқ Ҳаж мавсумидаги ишлар назорати билан бандлиги боис тадбирда қатнаша олмаслигидан афсусда эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Катта еттилик» (G7) етакчилари саммити Италияда 13–15 июн кунлари бўлиб ўтади.

«Катта еттилик»ка раислик қилаётган Италия Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳамда «йигирмалик» раиси — Бразилия президенти Луис Игнасио Лулу да Силвани G7 саммитига таклиф қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг