Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик миллиардер Люксембургдан $15,8 млрд тўлашни талаб қилди

Россиялик миллиардер Люксембургдан $15,8 млрд тўлашни талаб қилди

Михаил Фридман.

Фото: Reuters

Россиялик миллиардер Михаил Фридман Люксембург ҳукуматига тинчлик йўли билан музокаралар бошлашни ва унга бу мамлакатда музлатиб қўйилган маблағлари компенсацияси сифатида $15,8 млрд тўлашни таклиф қилди. Акс ҳолда миллиардер халқаро арбитражга мурожаат қилмоқчи, деб ёзди «Ведомости» воқеага яқин икки манбага асосланиб.

Фридманнинг юристлари Люксембург ҳукуматига огоҳномани февралда йўллаган, бироқ ҳануз жавоб олинмаган. Европа Иттифоқи санкциялари доирасида ўз активлари музлатилишини рус миллиардери ноқонуний экспроприация — мажбуран тортиб олиш, деб ҳисобламоқда.

15,8 млрд доллар — тахминий баҳо, чунки санкциялар туфайли Фридман Евроиттифоқдаги баҳоловчи экспертлар хизматидан фойдалана олмайди, миллиардернинг Люксембургдаги компанияларига эса у билан молиявий ахборот алмашиш тақиқланган, дейишмоқда нашр манбалари.

10 апрелда Люксембургдаги биринчи инстанция суди россиялик тадбиркорлар Пётр Авен ва Михаил Фридманга қарши қўллаган Европа Иттифоқининг персонал санкцияларини бекор қилганди.

2023 йил ноябрида Авен ва Фридман илгари Ғарбга сармоя киритиш — хатолик бўлганини айтишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг