Россия Курскдаги босиб олинган ҳудуднинг ярми озод этилганини иддао қилмоқда
Россия ҳарбийлари Курск вилоятида Украина аввал эгаллаган ҳудуднинг ярмига яқини устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Чеченистоннинг «Ахмат» махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Курск давлат телерадиокомпаниясига маълум қилди.
«Икки ой олдин бу ерга келганимда, биз душманни йўқ қиламиз, тўхтатамиз, дедим - бугун биз душман томонидан босиб олинган ҳудуднинг тахминан ярми аллақачон озод қилинганини қайд этмоқдамиз», деди генерал-майор. .
Шу билан бирга, Украина Қуролли Кучлари «жуда катта миқдорда аскар йўқотди», дея қўшимча қилди Алаудинов.
Сентябр ойи бошида Алаудинов Курск вилоятидаги жангларни Украинадаги ҳарбий операциянинг бориши учун ҳал қилувчи деб атади. «Ўйлайманки, бу ҳал қилувчи жанг Шимолий ҳарбий округ тарихини якунлайди», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Украина қуролли кучлари 6 август куни Курск вилоятига бостириб кирди. Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, мақсад рус армиясини Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлардан чалғитиш бўлган. Қисқа вақт ичида украиналиклар минг квадрат километрдан ошиқ ҳудудни эгаллади.
Сентябр ойи бошида рус қўшинлари минтақада юриш бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter