Рамзан Қодировнинг катта қизи бош вазир ўринбосарлигидан кетди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг катта қизи — 26 ёшли Айшат Қодирова республика бош вазирининг ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқди. У ўз қарорини Instagram орқали маълум қилди.
Айшат Қодирова 2023 йилда бош вазир ўрибосари лавозимига тайинланган эди. Бунгача Чеченистон маданият вазири бўлган.
Қодирова узоқ ўйлаб шу қарорга келганини айтди.
«Бу иш мен учун катта тажриба бўлди. Бироқ, менимча, бу иш билан кучли эркаклар шуғуллангани маъқул», — деди у.
У ўз бизнес-лойиҳалари билан шуғулланиб республикага хизмат қилишини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter