Қозоғистонда икки йилда 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
Охирги икки йилда Ички ишлар вазирлиги томонидан уюшган жиноий гуруҳлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ, шу жумладан, 13 та трансмиллий жиноят иши рўйхатга олинган, деб хабар берди «Zakon.kz».
600 дан ортиқ жиноятчи жавобгарликка тортилган. Уюшган жиноий гуруҳнинг халқаро қидирувда бўлган 27 нафар аъзоси қўлга олинган. Қозоғистон ҳудудида қўшни давлатлардан келган олти нафар қонундаги ўғриларнинг фаолиятига чек қўйилган.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан товламачилик ва бошқа оғир жиноятлар билан шуғулланган 160 та жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти бартараф этилган. Товламачилик бўйича 1300 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилиб, одам савдоси билан боғлиқ 400 дан ортиқ жиноятлар аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter