Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осмонда ноёб комета пайдо бўлади

Осмонда ноёб комета пайдо бўлади

Фото: NASA

Охирги марта 80 минг йил аввал, неандерталлар замонида кўринган комета Ерга яқинлашмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Осмон жисми яқинда, 2023 йилда кашф қилинган бўлиб, C/2023 A3 Tsuchinshan–ATLAS дея номланган. Октябр ўрталаридан ноябр бошигача у тунги осмонда меҳмон бўлади.

Келаётган шанба куни комета Ерга энг яқин масофага (тахминан 71 млн км) келади. Қуёш ботиши билан қоронғу осмонннинг ғарбий қисмида пайдо бўлади. Кўзи ўткирлар шундоқ кўриши мумкин, бошқаларга эса дурбин керак бўлади.

«Комета метеор каби осмонда учиб ўтмайди, бир жойда кўриниб туради, тун ўтган сайин аста-секин жойлашуви ўзгариб боради», — деди NASAнинг метороидлар муҳити бўлими раҳбари Билл Кук.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг