Никарагуа президенти қидирувга берилди
Аргентина суди Никарагуа президенти Даниэл Ортега ва вице-президент Росарио Муриллони инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланиб қидирувга берилганлар рўйхатига киритди.
Бу ҳақда Никарагуа расмийларига қарши тергов ўтказишни сўраган адвокат Дарио Рихарте маълум қилди.
"Икки ярим йиллик терговдан сўнг, судя ҳозиргина Даниел Ортега ва Росарио Муриллони, шунингдек, ўнга яқин бошқа шахсларни сўроққа чақириш ва халқаро ҳибсга олиш учун ордер беришни буюрди", - деб ёзди Рихарте Х тармоғи саҳифасида.
Аргентина судига кўра, инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаш ҳар қандай миллий юрисдикциядан ташқарида, шунинг учун бошқа давлат раҳбарини сўроққа чақириш ва уни ҳибсга олиш учун ордер бериш қонуний ҳаракат бўлиб туюлади.
Сентябр ойида Аргентина суди Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан худди шундай қарор қабул қилган эди. Венесуэла ҳукумати буни халқаро ташкилотлар ваколатини алмаштиришга уриниш сифатида баҳолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter