Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нидерландия эшикларни ёпмоқдами? Ҳукумат миграция сиёсатини кучайтиришга қарор қилди

Нидерландия эшикларни ёпмоқдами? Ҳукумат миграция сиёсатини кучайтиришга қарор қилди

Нидерланди ҳукумати миграция сиёсатини кучайтириш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўпламини қабул қилишга рози бўлди, деб хабар беради Associated Press.

«Биз Нидерландияни бу борада имкон қадар жозибали қилмоқчимиз», - дейди миграцияга қарши кайфиятдаги Озодлик партияси аъзоси, бошпана ва миграция вазири Маржолеин Фабер.

Хусусан, ҳукумат чегаралардаги текширувларни тиклашни, Нидерландияда бошпана олган шахснинг қариндошларининг ҳам мамлакатга кўчиб ўтиш имкониятларини чеклашни хоҳлайди; вақтинчалик визалар амал қилиш муддатини қисқартириш, Суриядаги зоналарнинг бир қисмини - энг кўп муҳожирлар келадиган ҳудудни хавфсиз деб эълон қилиш, у ердан келган одамларга бошпана бериш рад этилиши мумкин.

Тез орада чора-тадбирлар пакети тасдиқлаш учун парламентга тақдим этилади. Таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг маъқуллашидан олдин ҳукуматнинг ҳукмрон Озодлик партияси раҳбари Геэрт Вилдерс ва бошқа партия етакчилари ташаббусларни қандай амалга ошириш бўйича музокаралар олиб боришди. Ҳокимият парламент маъқулланишини талаб қилмайдиган фавқулодда чораларни қўллаш ёки депутатлар розилиги билан қонунларни тезда қабул қилиш ўртасида танлов қилиши мумкин эди. Натижада Вазирлар Маҳкамаси иккинчи вариантни танлашга қарор қилди.

«Мақсад - миграция оқимини камайтириш, мигрантларнинг чиқиб кетишини тезлаштириш, бу ерда қолишга қонуний асослари бўлмаганларни қайтариш шу орқали жамиятга босимни камайтириш», - деди Нидерландия Бош вазири Дик Шоф.

Нидерландия қочқинлар кенгаши бўлажак чораларни танқид қилди. AP маълумотларига кўра, сўнгги 12 ой ичида 18,1 миллион киши истиқомат қилувчи Нидерландиядан 51,5 минг киши бошпана сўраган.

Агентликнинг эслатишича, айни дамда Европада, жумладан, Германия ва Францияда муҳожирларга нисбатан сиёсат кучайтирилмоқда. Сентябр ойида Германия ўзининг барча қуруқлик чегараларида назорат жорий этилганини эълон қилди. Текширувлар Франция, Нидерландия, Бельгия, Люксембург ва Дания билан чегараларда бошланди. Улар камида олти ой давом этади. Бунгача Германия 2023 йилда Полша, Чехия, Австрия ва Швейцария билан чегараларида назоратни жорий қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг