Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Науседа иккинчи ва сўнгги маротаба Литва президенти бўлди

Науседа иккинчи ва сўнгги маротаба Литва президенти бўлди

Фото: BBC

Литвада президент сайловининг иккинчи тури ўтказилди. Мамлакат сайлов комиссияси маълумотига кўра, Литванинг амалдаги президенти Гитанас Науседа ғалаба қозонди.

Гитанас Науседа сайловчиларнинг 75 фоиздан кўпроқ овозини тўплади. Унинг рақиби — бош вазир Ингрида Шимонитега овоз берганлар — 22 фоиз.

Науседа иккинчи ва сўнгги маротаба президент бўлмоқда. Литва конституцияси бир кишининг қаторасига икки мартадан ортиқ мамлакат раҳбари бўлишини тақиқлайди.

Гитанас Науседа Литванинг ҳозирги ташқи сиёсий курсини давом эттиришга ваъда бериб, Европа Иттифоқи ва НАТО билан ҳамкорлик мамлакат учун янада фойдали бўлишига ишонч билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг