Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТО ядровий қуролларини шай ҳолатга келтиради

НАТО ядровий қуролларини шай ҳолатга келтиради

Йенс Столтенбергга кўра, НАТО Россия ва Хитой таҳдиди туфайли ядровий қуролларни тайёр ҳолатга келтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг The Telegraph нашри билан интервьюда альянс ўз рақибларига аниқ хабар юбориш учун ўзининг ядро арсеналини дунёга намойиш қилиши кераклигини айтди.

«Мен қанча ядро каллаклари хизматда бўлиши ва қанчаси захирада бўлиши кераклиги ҳақида батафсил маълумот бермайман, лекин биз бу масалаларда маслаҳатлашишимиз керак. Биз айнан шундай қиляпмиз», - деди Столтенберг.


Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, НАТОнинг мақсади «ядровий қуролсиз дунё»дир: «Аммо ядровий қурол мавжуд экан, биз ядровий иттифоқ бўлиб қоламиз, чунки Россия, Хитой ва Шимолий Корея ядровий қуролга эга бўлган дунёдир, бу хавфли дунё».

Альянс бош котибининг эслатишича, Хитой замонавий қуролларга, жумладан, ядровий арсеналига катта сармоя киритмоқда, унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1000 та жанговар каллакгача ошади.

Шу сабабли, Столтенбергнинг сўзларига кўра, яқин келажакда НАТО «ядровий кучларга эга иккита потенциал рақибга дуч келиши мумкин - бу Хитой ва Россия».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг