Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миср ТИВ хорижликларни огоҳлантирди

Миср ТИВ хорижликларни огоҳлантирди

Миср Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирди. 

ТИВ баёнотига кўра, 2024 йил январь ойи бошида тасдиқланган Миср Араб Республикасида бўлиш тартиби хусусидаги норматив ҳужжатга мувофиқ мамлакатда истиқомат қилаётган барча хорижликлар (яшаш рухсатномасига эга ёки бундай ҳужжатни расмийлаштиришдан озод қилинганлардан ташқари) Паспорт ва фуқароликни белгилаш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтишлари ва яшаш рухсатномасини расмийлаштиришлари белгилаб қўйилган.

Қоидабузарлар рўйхатига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида хорижий фуқароларидан 2024 йил 30 июнга қадар яшаш рухсатномаси расмийлаштириш учун зудлик билан тегишли аризалар тақдим этилиши шарт.

Шу билан бирга «яшаш рухсатномаси расмийлаштиришдан озод этилган» фуқаролардан «имтиёзли гувоҳномалар»га эга бўлиш учун тегишли ижро ҳаракатларни 2024 йил 30 июнга қадар амалга ошириши сўралган. «Имтиёзли гувоҳномалар» олишнинг якуний муддати 2024 йил 30 сентябргача этиб белгиланди. Ушбу санадан эътиборан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

«Миср мутасадди идоралари барча фуқароларга уларнинг мамлакатда бўлишлари ва ҳаракатланишлари давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш учун рухсатнома (иқома) ёки имтиёзли гувоҳномалар ҳамда талабалик карталарини (университет, институт ва ҳ.к.) ўзлари билан бирга олиб юришлари ва талаб этилган вақтда тақдим этишлари лозимлигини сўрайди», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг