Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада шаҳар кўчаларини тимсоҳлар эгаллаб олмоқда

Мексикада шаҳар кўчаларини тимсоҳлар эгаллаб олмоқда

Мексика шаҳарлари кўчаларини тимсоҳлар эгаллай бошлади.

200 дан ортиқ тимсоҳлар июн ойи охири ва июл ойи бошида ёққан кучли ёмғирдан сўнг дарёлар ва сув ҳавзалари қирғоқларидан тошиб кетиши туфайли шаҳар кўчаларида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.

Мексика ҳукумати судралиб юрувчиларни икки ҳафта давомида фаол равишда ушламоқда ва аҳолини улар яна пайдо бўлишда давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Мексиканинг Тамаулипас штати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш котибияти маълумотларига кўра, қўлга олинган барча тимсоҳлар одамлар учун хавф туғдирмайдиган табиий яшаш жойларига қўйиб юборилган.

Аввалроқ АҚШда балиқчи ўз овини сувдан олиб чиқаётганида тимсоҳ унга ҳужум қилиб, уни қўлидан маҳрум қилгани ҳақида хабар берилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг