Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикада пойтахт полицияси разведка бошлиғи ўлдирилди

Мексикада пойтахт полицияси разведка бошлиғи ўлдирилди

Мексикада Мехико полицияси разведка бошқармаси бошлиғи Милтон Моралес қуролли ҳужум пайтида ҳалок бўлди.

Ҳодиса Мехико шаҳридаги Коакалко муниципалитетида юз берди.

Разведка раҳбари учта ўқдан жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.

Мексика пойтахти жамоат хавфсизлиги котибияти раҳбари Пабло Васкес Камачо ўз ҳамкасби ва дўсти вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирди.

У жиноятчини тезда қўлга олиш ва жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди. Кенг миқёсли тергов-қидирув ҳаракатлари бошланган.

Маълум қилинишича, Милтон Моралес  2022 йилда ўтказган операциялар давомида 600 килограмм кокаин мусодара қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг