Лос-Анжелесда яна йирик ёнғин бошланди
Лос-Анжелес округининг Кастаик кўли яқинида янги йирик ёнғин бошланди, бу ҳақда 23 январ куни Reuters агентлиги хабар берди.
«Атиги бир неча соат ичида ёнғин Лос-Анжелеснинг Итон туманини кулга айлантирган даҳшатли ёнғиннинг учдан икки қисми даражасида катталашди», — дейилади хабарда.
Кучли шамол ҳамда қуриган ўсимликлар кўплиги сабабли ёнғин жуда тез тарқалмоқда. «31 минг киши хавфсиз жойга кўчирилади, яна 23 минг киши эвакуация қилиниши ҳақида огоҳлантирилди», — деди Лос-Анжелес округи шерифи Роберт Лун.
Сўнгги маълумотга кўра, янги ёнғин майдони 38 квадрат километрга етган.
Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелес тарихида энг талафотли дейилган аввалроқ юз берган ёнғинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, 16 киши бедарак йўқолган эди. Оловли офат 250-275 млрд доллар атрофида зарар етказгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter