Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лаҳорда бошланғич мактаблар ёпилди — ҳаво жуда ёмон

Лаҳорда бошланғич мактаблар ёпилди — ҳаво жуда ёмон

Фото: AP

Покистоннинг маданий пойтахти Лаҳорда ҳавонинг ифлосланиши хавфли даражага етиши оқибатида ҳукумат бошланғич синф ўқувчилари учун мактабларни бир ҳафтага ёпишга мажбур бўлди, деб хабар берди AP.

Ўтган дам олиш кунлари Лаҳорда ҳаво сифати индекси 1000 дан ошиб кетди, бу Покистон учун рекорд даражада ёмон кўрсаткич. Шу боис корхоналарнинг 50 фоизгача ходимларига уйда ишлаш ҳақида топшириқ берилди.

Лаҳор — Ҳиндистон билан чегарадош Панжоб вилоятининг маркази. Ўтган ойдан бу ернинг ҳавоси кескин ёмонлашишни бошлади, ҳаммаёқни заҳарли кулранг смог (тутун) қоплаб, ўн минглаб одамлар, асосан болалар ва кексалар касалланган.

Панжоб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти маълумотига кўра, ҳаводаги PM 2.5 майда заррачалар миқдори 450 га етган, бу жуда хавфли.

Бобурийлар ва ундан кейинги даврларда ям-яшил боғлари билан машҳур Лаҳордан ҳозир асар ҳам қолмаган. Ҳаммаёқ бетон, миллионлаб одамлар учун уйлар қуриб ташланган.

Афсуски, дунёнинг ҳавоси энг ёмон шаҳарлари рўйхатида ўша Лаҳор билан ёнма-ён бизнинг Тошкентимиз ҳам жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг