Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

Фото: FightTime

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2025 йилда Ирландия президентлиги учун курашга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда у X тармоғида ёзди.

«Президент бўлсам, қуйи палатани чақириш ҳамда тарқатиб юбориш ихтиёримга ўтади. Айтганимдек, меҳнаткашларни талаётган, оилавий қадриятларни поймол қилаётган, кичик бизнесни хонавайрон қилаётганлардан Ирландия халқининг ҳамма саволларига жавоб олишни истайман... Акс ҳолда қуйи палатани тўлиқ тарқатиб юборишдан ўзга чорам қолмайди. Бу менинг президент сифатидаги ваколатим бўларди. Ирландияга фақат халқ манфаати учун ишлайдиган президент керак. Бу менман. Мен — ягона мантиқий танловман. 2025 йил яқинлашмоқда...», — деб ёзди Конор Макгрегор.

Ирландиянинг ҳозирги президенти — 83 ёшли Майкл Ҳиггинс. У 2011 ва 2018 йилларда сайловларда ғолиб чиққан. Ирландия конституциясига кўра, бир фуқаро президент лавозимида икки муддатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Ирландияда навбатдаги президентлик сайлови 2025 йилда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг