Келишув имзолангандан сўнг ҳам Ғазода ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлди
Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолаганидан бери Ғазо секторида камида 101 киши ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлганлар орасида 27 бола ва 31 аёл бор, деб хабар берди маҳаллий фуқаро мудофааси бўлими. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали ҳам хабар бермоқда.
Ғазода 19 январга қадар давом этиши кутилаётган жангларда ҳар куни 15 нафарга яқин бола тан жароҳати олади. Шартнома шу кундан бошлаб кучга кириши белгиланган. Исроил кучлари анклавга зарба беришда давом этмоқда. Бомбалар Нусейрат қочқинлар лагери вазифасини бажарадиган Хон Юнисга ҳудудига тушган. У ерда 10 га яқин одам ҳалок бўлган.
Айни пайтда, 17 январ куни Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг идораси яҳудий давлати, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар томонидан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланганини тасдиқлади.
Аввалроқ Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Тани урушаётган томонлар ўртасида келишув имзоланганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter