Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳизбуллоҳ» қўмондони ҳалок бўлди

«Ҳизбуллоҳ» қўмондони ҳалок бўлди

«Ҳизбуллоҳ» ўз қўмондони Иброҳим Оқилнинг Байрутга қилинган ҳаво ҳужуми чоғида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Шунингдек, Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Байрутнинг жанубига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига, яраланганлар сони эса 66 нафарга етганини, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир эканини маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги болалар ва аёллар экани, ҳужум натижасида қулаган бинолар вайроналарини тозалаш ишлари давом этаётгани таъкидланди.

Исроил армияси Ливаннинг пойтахти Байрутга «мақсадли» ҳаво ҳужуми уюштирилганини қайд этди, аммо тафсилотларни келтирмади.

Пойтахтнинг жанубий чеккасида Исроил ҳужуми содир бўлган жойда Фуқаро мудофааси ва Қизил Хоч ходимлари ҳамда тиббиёт ходимлари минтақа аҳолисидан ҳужум ҳудудидан узоқроқ туришни, йўлларни бўшатишни, тўпланмасликни ва қутқарув ишларига халақит бермасликни сўради.

Исроил Ғазо секторида 42 мингдан ортиқ фаластинликнинг ўлими учун масъул ва Халқаро судда геноцидда айбланмоқда, халқаро ҳамжамият Тел-Авивнинг Ливанга ҳужуми натижасида юзага келиши мумкин бўлган янги минтақавий уруш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг