Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳалокатга учраган танкердан ёқилғи йиғмоқчи бўлганлар оммавий ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган танкердан ёқилғи йиғмоқчи бўлганлар оммавий ҳалок бўлди

Нигерия шимолида ёқилғи ташувчи танкер портлаши оқибатида 140 киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда AFP фавқулодда хизматлардаги манбага таяниб хабар бермоқда. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ағдарилган бакдан ёнилғи йиғиб олмоқчи бўлган.

15 октябр куни Нигерия шимолидаги Жигава штатида ёқилғи ташувчи танкер портлаб кетди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйди, танкер ағдарилиб кетди ва ёнилғи дренаж чуқурига тўкилиб кетди, деб хабар берди CNN.

«Одамлар ҳалокат жойи атрофида тўпланишди ва бу оммавий қурбонларга сабаб бўлди. Биз полициянинг огоҳлантиришларига қарамай, одамлар авария содир бўлган жой яқинида тўпланишда давом этаётганидан хавотирдамиз», деди полиция вакили Van Guard газетасига.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг