Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

120 давлат Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

120 давлат Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

Фото: news.un.org

БМТ Бош Ассамблеясида аъзо давлатлар кўпчилик овоз билан Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан ва бутунлай тугатишга чорловчи резолюцияни маъқуллади.

120 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб овоз берган. 14 та давлат қарши чиққан бўлса, 45 та давлат овоз беришга иккиланган. Яна 14 та давлат, жумладан, Туркманистон на резолюцияни маъқуллаган, на қарши чиққан ва на иккиланган.

Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига қарши овоз берган мамлакатлар қуйидагилар:

АҚШ, Исроил, Австрия, Венгрия, Хорватия, Чехия, Фижи, Гватемала, Маршал ороллари, Микронезия, Науру, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга

Овоз беришга иккиланган давлатлар:

Албания, Австралия, Болгария, Буюк Британия, Кабо-Верде, Камерун, Канада, Кипр, Дания, Эстония, Эфиопия, Финляндия, Грузия, Германия, Ҳаити, Исландия, Ҳиндистон, Италия, Япония, Кирибати, Латвия, Литва, Монако, Недерландия, Шимолий Македония, Палау, Панама, Филиппин, Польша, Жанубий Корея, Молдова, Руминия, Сан Марино, Сербия, Словакия, Жанубий Судан, Швеция, Тунис, Тувалу, Украина, Уругвай, Вануату ва Замбия.

Овоз бериш жараёнида иштирок этмаган мамлакатлар:

Бенин, Буркина Фасо, Бурунди, Венесуэла, Камбожа, Эсватини, Ямайка, Либерия, Руанда, Самоа, Сан Томе ва Принсипи, Сейшел ороллари, Того ҳамда Туркманистон.

Исроил ушбу овоз бериш жараёнидан сўнг БМТ легитимликни йўқотган деб баҳолаган ва овоз бериш натижаларини тан олмаслигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг