Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Франциялик актёр Ален Делон 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 18 август куни AFP хабар берди.

Ален Делон 1935 йил 8 ноябрда Парижнинг жанубий чеккасида туғилган. Унинг болалиги Бург-ла-Рейн шаҳрида ўтган. 

1957 йилда актёр иштирокидаги биринчи "Аёл аралашганда" фильми чиқди. 1960 йилда у "Ёрқин қуёшда" фильмидан сўнг ўзининг илк муваффақиятига эришди. Кейин "Рокко ва унинг биродарлари" ва "Леопард" филмлари Делонга катта шуҳрат келтирди. 

Делон "Олтин глобус" мукофотини ҳам қўлга киритган. 

Сўнгги йилларда актёр оғир касаллик билан курашиб келаётган ва икки бор инсултни бошдан кечирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг