Эртага ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш тартиби кучга киради
Исроил ва ҲАМАС ўртасида воситачилик қилаётган Қатар вакилларига кўра, икки томон жанговар ҳаракатларни 19 январ куни Марказий Европа вақти билан соат 07:30 да тўхтатиши шарт (бизнинг вақт билан соат 11:30 да). Бу ҳақда BILD хабар берди.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда, Қатардан ташқари, Миср ва АҚШ ҳам воситачи ҳисобланади.
Жанговар ҳаракатларни тўхтатиш битимига кўра, ҲАМАС гаровда ушлаб турилган исроилликларни озод қилади, ўз навбатида, Исроил тутқунликда сақланаётган 700 нафардан зиёд фаластинликни қамоқдан чиқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter