Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон Исроилга қачон ҳужум бошлаши мумкинлиги айтилди

Эрон Исроилга қачон ҳужум бошлаши мумкинлиги айтилди

АҚШ ва Исроил 5 август, душанба куни Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Эрон зарба беришини кутмоқда, деган Axios`га америкалик ва исроиллик уч манба.

3 август куни АҚШнинг минтақадаги кучлари учун масъул америкалик генерал Майкл Курилла Яқин Шарққа етиб келди. Axios нашрининг ёзишича, унинг сафари режалаштирилган эди, аммо энди мақсад ўзгарди: у Эроннинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун иттифоқчилар коалициясини сафарбар қилишга ҳаракат қилади.

Тахминларга кўра, Теҳроннинг ҳужуми апрелдаги аввалги сценарий бўйича амалга оширилади, бироқ у янада кенг кўламли бўлади ва унда Эронга ҳайриҳоҳ "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Теҳронда ҲАМАС гуруҳининг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ўлдирилди. Айтилишича, унинг хонасига аввалдан бомба ўрнатилган. Эрон томони мазкур қотилликда Исроилни айблаб чиқди. Исроил эса ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг