Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕИ Грузия расмийлари учун визасиз режимни бекор қилди

ЕИ Грузия расмийлари учун визасиз режимни бекор қилди

Европа Иттифоқи Кенгаши Грузия дипломатлари ва расмийлари учун визасиз режимни тўхтатишга қарор қилди.

Бу ҳақда Грузия ОАВлари Европа Иттифоқи матбуот баёнотига асосланиб хабар берди. 

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе журналистларга ушбу маълумотни изоҳлар экан, бу қарорнинг муҳим аҳамияти йўқлигини айтди.

"Европа Иттифоқининг бу қарорида ғайриоддий нарсани кўрмаяпман. Бу шунчаки техник масала. Биз учун асосийси, мамлакатимизда барқарорлик ва тинчликка ҳеч қандай таҳдид йўқлиги. Биз Европа Иттифоқи мамлакатларига виза билан ёки визасиз саёҳат қилишимиз мумкин, бу муҳим аҳамиятга эга эмас ", - деди Кобахидзе. 

Европа ва Грузия муносабатлари сўнгги йилларда мураккаблашди. Бунда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун ва парламент сайловлари ҳам муҳим рол ўйнади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг