Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг кўп йўловчиларни қабул қилган аэропортлари (топ-10)

Дунёнинг энг кўп йўловчиларни қабул қилган аэропортлари (топ-10)

Фото: Depositphotos

Коронавирус пандемиясидан сўнг туризм соҳаси тикланишга юз тутди — бу 2023 йилдаги халқаро авиаташувларда ҳам акс этди, йўловчиларга энг кўп хизмат кўрсатувчи аэропортлар халқаро рейтинги кучли ўнлигида жиддий ўзгаришлар кузатилди.

Халқаро аэропортлар кенгаши (ACI) 2023 йилда энг кўп йўловчиларга хизмат кўрсатган аэропортлар рейтинги (топ-10)ни тақдим этди. У бутун дунё бўйлаб 180 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларда жойлашган 2 600 дан ортиқ аэропортлардан йиғилган маълумотлар асосида тузилди.

Янги рейтингда АҚШнинг кўп йиллик етакчилари устунликни сақлаб қолди (рейтингдаги 10 тадан 5 таси Америка аэропортлари). Хусусан, Ҳартфилд-Жексон Атланта халқаро аэропорти «биринчи рақами»ни ҳеч кимга бермади. Кучли ўнталикдаги жиддий ўзгариш Дубай халқаро аэропортининг 2-ўринга кўтарилиши бўлди. Қолаверса, Токионинг Ҳанеда халқаро аэропорти 16-ўриндан (2022 йил) 5-ўринга (2023 йил) кўтарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилда йўловчиларнинг жами сони 8,5 млрдга яқинлашган, бу 2022 йилга нисбатан 27,2 фоиз ўсишни англатади ёки пандемиягача бўлган 2019 йилга нисбатан 93,8 фоизлик тикланишни кўрсатади.

Жаҳон трафигининг тахминан 10 фоизи ёки 806 млн йўловчи энг йирик 10 аэропортга тўғри келмоқда, 2022 йилга нисбатан ўсиш 19,8 фоизни, 2019 йилга нисбатан 0,7 фоизни ташкил қилган.

2023 йилда энг кўп йўловчиларга хизмат қилган 10 аэропорт:

  1. Ҳартсфилд-Жексон Атланта (2022 йилда ҳам 1-ўрин)
  2. Дубай халқаро аэропорти (5)
  3. Даллас/Форт-Уэрт халқаро аэропорти (2)
  4. Лондон Хитроу (8)
  5. Токио Ҳанеда халқаро аэропорти (16)
  6. Девер халқаро аэропорти (3)
  7. Истанбул аэропорти (7)
  8. Лос-Анжелес халқаро аэропорти (6)
  9. Чикаго О’хара халқаро аэропорти (4)
  10. Ню-Деҳли Индира Ганди халқаро аэропорти (9).

Муҳим жиҳат: халқаро йўловчиларни энг кўп Дубай, Лондона, Амстердам, Париж ва Сингапур аэропортлари қабул қилган. АҚШнинг биронта аэропорти халқаро ўнликка кирмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг