Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхати эълон қилинди

Brand Finance халқаро таҳлилий агентлиги дунёдаги энг қиммат 500 та бренд рейтингини эълон қилди. Сўнгги бир неча йилда етакчилар Apple, Amazon ва Google нархлари нархларни 10-40 фоизга ошди.

Apple қиймати 574,5 млрд долларни ташкил этса, Microsoftʼда бу рақам 461 млрд доллардир. Учинчи поғонадаги Google 413 млрд долларга баҳоланган. 

Brand Finance ҳисоб-китобларига кўра, биринчи марта Nvidia бренди 2020 йилдан буён қиймати 1770 фоизга ошиб, дунёнинг топ-10 талигига кирди. Шунингдек, сўнгги беш йил ичида энг кўп қимматлашган брендлар орасида ТикТок, Microsoft, BYD ва TCMC бор.

Рейтингдаги брендларнинг ярмидан кўпи АҚШга тегишли (194 та бренд). Иккинчи ўринда Хитой (69 бренд).

Брендлар сони бўйича Япония учинчи ўринда (36), Франция тўртинчи ўринда (35), Германия бешинчи ўринда (27).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг