Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни ишга чиққан ишчи миллионерга айланди

Дам олиш куни ишга чиққан ишчи миллионерга айланди

Америкалик эркак дам олиш куни ишга чиқди ва 1 миллион доллар ютиб олди, деб ёзади UPI.

Эркак айтганидек, уни дам олиш куни ишга чақиришган. Ишхонага кетаётиб у машинасига бензин қуйиш учун ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтади. Кассада тўловни амалга ошираётганда америкалик лотерея чипталарига кўзи тушди.

«Мени ишга чақиришди, чунки менинг ёрдамим керак эди. Кейин ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтадим ва шу чипталардан бирини сотиб олдим», - деб эслайди эркак.

Ўша куни америкалик чиптадаги ҳимоя қатламини ўчириб ташлади ва у 1 миллион доллар ютиб олганини билди, у ажабланиб, кўзларига ишонмади ва турмуш ўртоғидан маълумотни қайта текширишни сўради.

«Мен бунга ишонолмадим. Лотерея офисига келгунимча, бу ҳақиқат эканлигига ҳам ишончим комил эмас эди», - деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг