Чад президенти саройига жангарилар ҳужум қилди
«Боко Ҳарам» жангарилари Чад пойтахти Нжаменадаги президент саройига ҳужум қилди, деб хабар берди 8 январ куни Al Arabiya телеканали.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмада жангарилардан 18 киши ва ҳукумат хавфсизлик хизматидан бир киши ҳалок бўлган.
Ҳужум мамлакат қуролли кучлари томонидан қайтарилди, вазият ҳукумат қўшинлари назорати остида, дейилади хабарда.
Чад президенти Маҳамат Деби ҳужум чоғи сарой биносида бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter