Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Эрон халқи янги президентни сайламоқда

Бугун Эрон халқи янги президентни сайламоқда

Фото: Vahid Salemi/AP

Бугун, 28 июн куни Эронда президент сайлови ўтказилмоқда, сайлов участкалари соат 07:00 дан очилди.

Сайлов штаби вакили Муҳсин Исломийга кўра, сайлов учаскалари соат 17:00 да ёпилади, бироқ агар зарур бўлса, уларнинг иш соати узайтирилади. Участкаларда хавфсизликни таъминлаш учун 180 минг нафар полиция ходими жалб қилинган.

Эрон президенти бўлиш учун кураш Муҳаммад Боқир Қолибоф (парламент спикери), Саид Жалилий (диний раҳнамонинг мамлакат хавфсизлик кенгашидаги вакили), Мустафо Пурмуҳамаммадий (ички ишлар ва адлия вазирликларининг собиқ раҳбари) ҳамда Масъуд Пезешкиён (собиқ соғлиқни сақлаш вазири) ўртасида кечмоқда.

Сайловга оз қолганида Теҳрон шаҳри ҳокими Алиризо Законий ўз номзодини қайтариб олди. У номдор консерватор сиёсатчилар Жалилий ва Ғолибоф ўз кучларини ислоҳотчи Пезешкиёнга қарши бирлаштиришини истаб шу йўлни тутган.

Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида қурбон бўлганидан сўнг, Эронда президент сайлови навбатдан ташқари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг