Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда сайловнинг биринчи турида ғолиб аниқланмади

Эронда сайловнинг биринчи турида ғолиб аниқланмади

5 июл куни Эронда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳеч бири ғалаба қозониш учун талаб қилинадиган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади.

24 миллиондан ортиқ овоз санаб чиқилган, реформист Масуд Пезешкиан 10 миллиондан ортиқ овоз билан етакчилик қилмоқда, у 9,4 миллиондан ортиқ овоз тўплаган консерватор Саид Жалилидан олдинда.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг