Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер-бодибилдингчи 30 ёшида тўсатдан вафот этди

Блогер-бодибилдингчи 30 ёшида тўсатдан вафот этди

Испаниялик таниқли бодибилдингчи блогер Алфредо Мартин 30 ёшида вафот этди, деб хабар берди The Sun.

Мартиннинг ўлими ҳақида унинг дўсти маълум қилди, аммо фожиага нима сабаб бўлганини айтмади.

Мартин вегетарианлар нуқтаи назаридан спорт билан шуғулланиш имкониятларини муҳокама қилган бодибилдер сифатида машҳур бўлган. У ўз обуначиларига машғулотлар ва овқатланиш бўйича маслаҳатлар бериб келган.

Шунингдек, у машғулотлар ҳақида китоб ёзган, бундан ташқари, бодибилдер фитнесс академиясини ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг