Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден Трампни ютишига тўла ишонишини эълон қилди

Байден Трампни ютишига тўла ишонишини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден бўлажак президентлик сайловларида рақиби Доналд Трампни мағлуб эта олишига ишонч билдирди.

Журналистлар Байдендан сайловда ғалаба қозона олиши бўйича сўраган. 

«Ҳа», деб жавоб берди Байден журналистнинг тегишли саволига.

5 июль куни The Washington Post газетасининг ёзишича, бир гуруҳ нуфузли фаоллар ва АҚШ Демократик партиясининг донорлари Жо Байденга президентлик пойгасидан воз кечишни сўраб мактуб йўллаган.

Ўша куни Axios портали Оқ уй вакиллари ва Байденнинг сайловолди штаб-квартираси унинг соғлиғи ва давлат раҳбари сифатида иккинчи муддатга курашни давом эттириш қобилиятидан тобора кўпроқ ташвишланаётгани ҳақида хабар берди.

Байденнинг ўзи эса дебатлардаги муваффақиятсизликлар чарчоқ ва хорижий сафарлар билан боғлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг