Байден эварали бўлди
АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден эварали бўлганини маълум қилди.
Амалдаги президентнинг тўнғич невараси Лос-Анжелесдаги касалхонада биринчи фарзандини дунёга келтирди. Болага Уилям Браннон Нил IV деб ном беришди.
Президент ва биринчи хоним набираси Наоми ва унинг янги туғилган чақалоғини кўриш учун Cedars-Sinai тиббиёт марказига боришди.
Наоми — Хантер Байденнинг қизи. У 2022 йил ноябр ойида турмушга чиққан.
Боланинг туғилиши Лос-Анжелесдаги ёнғинлар фонида содир бўлди. Ёнғин Голливудгача етиб борди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter