Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жо Байден ўғлини авф этди: Трампнинг муносабати

Жо Байден ўғлини авф этди: Трампнинг муносабати

1 декабрь куни АҚШ президенти Жо Байден ўғли Хантерни иккита жиноий иш бўйича афв этди. Тегишли баёнот Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

АҚШ президентининг ўғли 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди. Жиноятлар рўйхатидан қуйидаги айбловлар ўрин олганди:

  • солиқ тўлашдан бўйин товлаш;
  • қуролларни ноқонуний сотиб олиш;
  • ҳужжатларни қалбакилаштириш;
  • жинсий эксплуатация;
  • кўплаб гиёҳванд моддаларни бузиш ва бошқалар.

Ҳукм чиқариш бўйича тингловлар қурол иши бўйича 12 декабрга, солиқ иши бўйича эса 16 декабрга белгиланганди. Эътиборли жиҳати, ушбу расмий афвни сайланган президент Доналд Трамп бекор қила олмайди.

Байден ёзда ўғлининг жиноятларини афв этмаслигини айтганди.

«Буюк демократия шундай ишлайди», деб муносабат билдиришди америкаликлар президентнинг ушбу фармонига.

Ушбу хабардан бир соат ўтиб, Трамп ҳолатни мансаб суиистеъмоллиги ва адолатни бузиш деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг