АҚШда Гренландияни сотиб олиш учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
АҚШ конгрессидаги республикачилар томонидан Доналд Трамп президентлика келганидан сўнг Гренландияни сотиб олиш имкониятини кўзда тутувчи «Make Greenland Great Again Act» деб номланган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентликка кўра, 10 нафар конгрессмен (депутат) ушбу ҳужжат муаллифлари саналади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Трампга оролни сотиб олиш бўйича Дания билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter